Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги
МАЪЛУМОТЛАРНИ ЙИҒИШ МЕХАНИЗМИ

МАЪЛУМОТЛАРНИ ЙИҒИШ МЕХАНИЗМИ

Геопортал маълумотлари тасодифий тўпланмайди: ҳар бир кўрсаткич объект раҳбаридан сўровнома орқали олинади, вазирлик даражасида текширилади ва аҳоли иштирокида валидация қилинади. Шу занжир маълумотнинг ишончлилигини таъминлайди.

01
Онлайн сўровнома
02
Идоравий текширув
03
Аҳоли валидацияси
МАЪЛУМОТЛАРНИ ЙИҒИШ МЕХАНИЗМИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2024 йил 5 декабрдаги 02-PA 2-11132 ва 2023 йил 15 майдаги АФ-28 топшириқлари асосида ишлаб чиқилган.
Рақамлаштирилган объект
23 000+
Ижтимоий соҳа объектлари
Кўрсаткич сони
100+
Ҳар бир объект кесимида
Йўналиш
7
Бино, тармоқлар, транспорт ва б.
Таҳлил усули
56
AI, GeoAI ва BIM асосида
Валидация иштирокчиси
34 000фуқаро
«Реал ҳолат» Телеграм бот
Йўл кадастри
5 000МФЙ
Маҳаллаларнинг 50 фоизи
01

УЧ БОСҚИЧЛИ ЙИҒИШ ЗАНЖИРИ

01
Онлайн сўровнома

Ижтимоий объект раҳбарлари 7 йўналиш бўйича 100 дан ортиқ кўрсаткични тўлдиради: бино ҳолати, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, сменалилик, транспорт инфратузилмасидан узоқлик, сув таъминоти ва бошқалар.

02
Идоравий текширув

Киритилган маълумотлар тегишли вазирлик томонидан вилоят ва Республика даражасида текширилади, бошқа вазирлик ва идоралар маълумотлари билан солиштирилади.

03
Аҳоли валидацияси

Текширилган маълумотлар геопорталда очиқ эълон қилинади ва фуқаролардан хатоларни кўрсатиш сўралади. «Реал ҳолат» Телеграм боти орқали жойидаги ҳолат тасдиқланади.

02

БУХОРОДАН РЕСПУБЛИКАГА

  1. 1-ҚАДАМ
    Бухоро вилоятида пилот

    Маълумотлар йиғиш методологияси аввал Бухоро вилоятида пилот тарзда синовдан ўтказилди: анкета, атрибутлар рўйхати ва текширув тартиби шу ерда шакллантирилди.

  2. 2-ҚАДАМ
    Мактаблардан бошланди

    Биринчи навбатда мактаблар бўйича маълумотлар мактаб директорлари томонидан киритилди — объектни энг яхши биладиган манба.

  3. 3-ҚАДАМ
    Кўп даражали текширув

    Маълумотлар вилоят ва Республика даражасида қайта текширилди, вазирлик ва идоралар базалари билан солиштирилди.

  4. 4-ҚАДАМ
    Телеграм бот ва аҳоли фикри

    Валидация учун «Реал ҳолат» Телеграм боти ишлаб чиқилди; 34 минг фуқаро сув таъминоти ва канализация бўйича маълумотларни тасдиқлашда иштирок этди.

  5. 5-ҚАДАМ
    Республика бўйлаб ёйилиш

    Пилотда синалган механизм барча вилоятларга ва барча ижтимоий соҳа йўналишларига кенгайтирилди.

03

СЎРОВНОМА ҚАМРОВИ

Умумтаълим мактаблари ва филиаллари11 100
Мактабгача таълим ташкилотлари6 900
Соғлиқни сақлаш объектлари3 700
Спорт иншоотлари879

Сўровномадан ўтган объектлар бўйича бирламчи маълумотлар геопорталга рақамли шаклда киритилди.

03.1

ЙИҒИЛГАН ОБЪЕКТЛАР ТАРКИБИ

23 000+
МАЪЛУМОТЛАРНИ ЙИҒИШ МЕХАНИЗМИ
  • Мактаблар49%
  • Мактабгача таълим31%
  • Соғлиқни сақлаш16%
  • Спорт4%
04

ЙИҒИЛГАН МАЪЛУМОТ НИМАНИ КЎРСАТДИ

Мактаблар бўйича биринчи натижалар ўртача статистикадан кескин фарқ қилди — шу боис аҳоли иштирокидаги валидация киритилди.

Марказий канализацияга уланган мактаблар12.5%
ЮНИСЕФ маълумотида — 40%
Актовый зали ишлайдиган мактаблар25%
Марказий ичимлик сувига уланган52%
Кўмир билан иситиладиган мактаблар79%
05

БИРИНЧИ МАРТА ЙИҒИЛГАН МАЪЛУМОТЛАР

01

Ҳар бир маҳалла кесимида сув ва канализация

Фоизлардаги ўртача статистика ўрнига аниқ қамров манзарси. Тармоқ тортилгач маҳалла «қизил»дан «яшил» ҳолатга ўтади ва ўзгариш доимий кузатилади.

02

Ички йўллар кадастри

5 минг (50%) маҳаллада ички йўллар қоплами бўйича маълумот йиғилди. Бу масофа ва мактаб автобуслари маршрутини ҳисоблаш имконини беради.

03

Жиҳозланиш қатламлари

Бинолардан ташқари объект жиҳозланиши бўйича янги қатламлар қўшилади — клиникаларнинг юқори технологик ускуналаридан мактаб лаборатория синфларигача. Онкология ускуналари инвентаризацияси якунланди.

06

ЙИҒИЛГАН МАЪЛУМОТ БИЛАН НИМА ҚИЛИНАДИ

01«Светофор» тамойили бўйича категориялаш: яшил, сариқ, қизил
02Сценарий моделлаштириш — турли инвестиция ҳолатида бюджет ва инфратузилма прогнози
03Аҳоли зичлиги ва тармоқларга юкламанинг ўзгаришини прогнозлаш
04Иқлим ўзгариши, ички миграция ва демографияни ҳисобга олиш
05Вазирликлар инвестиция режаларини объектив маълумот асосида шакллантириш
06PDF, Excel ва инфографика шаклида автоматлаштирилган ҳисоботлар
07Янги мактаб қуриш ва таъмирлаш учун энг мақбул жойни аниқлаш (АТБ, ИТБ лойиҳалари)
08AI орқали фото/видеодан нуқсонларни аниқлаш (ёриқ, деформация, оқиш)
09IHI+ инфратузилма сифати индекси — BIM ва GIS параметрлари бирлашмаси
10GeoAI кластерлаш — юклама юқори ёки хизмат тақчил ҳудудларни ажратиш
11Очиқ кодли тизим: хорижий мутахассисларга боғлиқлик ва кредит харажати йўқ
12«Тоза қўллар» дастури асоси (ВМ қарори №297, 2025 йил 6 май)
07

РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА РЕЖАЛАШТИРИЛГАН ЧОРАЛАР

01

Ижтимоий инфратузилма индекси

Объектнинг визуал тасвирлари асосида сунъий интеллект ёрдамида индекс баҳоланади — реконструкцияга объект танлаш ва инвестиция дастурига киритиш учун.

02

Идоралар учун модул

Асосий идоралар геопортал асосида инвестиция дастурига объектлар рўйхатини шакллантиради. Геопорталга барча идораларга кириш имкони берилади.

03

Аҳолининг доимий иштироки

Қурилиш/реконструкция якунланган ишларни баҳолаш учун аҳолининг доимий иштироки механизми таъминланади.

04

Идоравий интеграция

Статистика қўмитаси (аҳолини рўйхатга олиш маълумотлари), Адлия вазирлиги (туғилиш), ИИВ (ЙТҲ), Мактаб ва мактабгача таълим, Бандлик, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Маҳалла уюшмаси ва «Ўзбеккосмос» билан интеграция.

05

OneID билан интеграция

Фуқаролар ижтимоий объектлар қурилиши сифатига баҳо бериш имконига эга бўлади.

08

ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА

Геопортал Ўзбекистонда, маҳаллий мутахассислар томонидан очиқ кодли тизимда яратилди. Ривожланаётган давлатларда бунга эришганлар саноқли:

01

Руанда

Африкада ер кадастри учун очиқ кодли тизимни жорий этган биринчи давлат: 10 млн дан ортиқ ер участкаси рақамлаштирилди, ер бўйича низолар сезиларли қисқарди.

02

Кения

«OpenStreetMap» ва «GeoNode» каби очиқ тизимлардан ер ресурсларини бошқариш ва шаҳарсозликни режалаштиришда фойдаланади.

03

Ҳиндистон

«Bhuvan» миллий платформаси қишлоқ хўжалиги ва ирригация дастурлари, йўл ва энергетика лойиҳалари мониторингида қўлланилади.

04

Бразилия

Мактаб ва шифохоналар қурилишини аҳоли иштирокида шаффоф назорат қилиш учун очиқ геопорталлардан фойдаланади.